Ҳаким Каримович Зарипов (1924 - 2023)


     Ўзбек циркининг асосчиларидан бири, ўзбек цирк артисти, отлиқ-чавандоз, от ўргатувчи, собиқ иттифоқ халқ артисти - Ҳаким Каримович Зарипов 1924 йилнинг 17 Сентябрь куни Тошкентда Карим Зарипов оиласида цирк артистлари сулоласи асосчиси хонадонида дунёга келган.
     1938 йил отаси Карим Зарипов бошчилигидаги “Ўзбекистон чавандозлари” ансамблида циркдаги фаолиятини отлиқ-чавандоз сифатида бошлаган. 1952 йилдан 2006 йилгача ана шу ансамблни бошқарди. Мазкур ансамбл билан Россиянинг кўпгина шаҳарлари ва чет мамлакатларида: Болгария, Полша, Чехословакия, Германия, Руминия, Монголия, Венгрия, Финляндияда хизмат сафарларида бўлган.
     Р. Глиер номидаги Тошкент мусиқа мактабини, (Глиер номидаги Республика махсус мусиқа академик лицейи) кейинчалик Тошкент консерваторияси (айни кунда Ўзбекистон давлат консерваторияси) дирижёрлик факультетини (симфоник бўлимини) тамомлаган.
     У цирк жамоалари, дастурлари, турли циркларнинг бадиий раҳбари сифатида фаолият юритган. Шунингдек, у янги цирк қурилиши лойиҳалари ҳаммуаллифи саналади.
     Кўплаб цирк артистларини тайёрлаган.
     Ҳаким Зарипов “Ўзбекистон чавандозлари” ансамблини қайта тузган ва у ерда шогирдларига отларни ўргатиш ва чавондозлик сирларини ўргатиб келган. У шу пайтгача кўпгина цирк артистларига ўргатган, устозлик қилган.
     Ҳаким Зарипов 2023 йил вафот этган.

     Сулола вакиллари:

Отаси — Карим Зарипов (Карим Қизиқ 1883 — 1960) сулола асосчиси, 1902 йилда “каучук”дан бошлаган, орадан бироз вақт ўтгач, ҳаво гимнастикаси, масхарабоз, от ўргатувчиси, отлиқ-чавандоз, Ўзбекистон ССР халқ артисти.
Онаси — Муборак Зарипова (1906 — 1992), биринчи ўзбек масхарабоз аёли, от ўргатувчи, отлиқ-чавандоз, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1965).
Турмуш ўртоғи — Нина Димитриевна Зарипова (1924—2018), балериначи, отлиқ-чавандоз, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1965).
Қизи — Гавҳар Зарипова (1949 йилда туғилган) отлиқ-чавандоз, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1980).
Ўғли — Анвар Зарипов 1956 йилда туғилган, отлиқ-чавандоз, 2006 йилдан буён “Ўзбекистон чавандозлари” ансамбли жамоаси раҳбари.
Набираси — Карима Зарипова 1982 йил туғилган “каучук” жанридаги цирк артисти, халқаро мукофотлар совриндори.
Набираси — Эркин (Игор) Зарипов 1983 йил туғилган, белбоғли ҳаво гимнасти, халқаро мукофот ва рекордлар соҳиби, 2003 йилдан буён Дю Солейнинг “КА”, “Зуманити” ва “Майкл Жексон” цирк шоуларида яккахон ижрочи сифатида фаолият олиб боради.
Синглиси — Союза (Холида) Зарипова (1927 — 2006), отлиқ-чавандоз (гротеск), Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1955).
Синглисининг турмуш ўртоғи — Шарифбоев Фахриддин Рахимердиевич (1928—1997) отлиқ-чавандоз, Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1969).
Жияни — Зарипова Карима Фахритдиновна 1960 йил туғилган, отлиқ-чавандоз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (2000).
Жияни — Зарипов Улуғбек Фахритдинович 1968 йил туғилган, отлиқ-чавандоз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист (2004).

     Мукофот ва унвонлари:

Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1954)
Ўзбекистон ССР халқ артисти (1964)
СССР халқ артисти (1980)
Ўзбекистон Республикаси Фахрий ёрлиғи — кўп йиллик самарали меҳнати, республика циркини ривожлантиришдаги хизматлари ва жамоа ишидаги фаол иштироки учун 12 та турли иттифоқ республикалари Олий Кенгашларининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.

     Актёрлик иши:

1955-йил - Нестерка - эпизод
1956-йил - Доҳунда – эпизод
1957-йил - Чўлдаги воқеа
1961-йил – “Муҳаббат ҳақида қисса”- эпизод
1967-йил – Совет цирки америкалик Диана Шоор билан  
1978-йил - Чавандоз Зариповлар
1979-йил - Ҳаво пиёдалари – отлиқ-чавандоз
Тирик Афсона ва Нурота қадамжолари (Ҳужжатли фильм).










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот