Заҳро Ҳасановага табрик
“Гулхан” журнали бош муҳаррири - Заҳро Ҳасановани таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Заҳро Хасановага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодига улкан зафарлар тилаб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила - Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Заҳро Ҳасанова 1962 йил 10 февраль куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1985 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятининг дастлабки йилларида “Гулхан” журналида матн терувчи, “Ёш куч” журналида хатлар бўлими ходими, бўлим муҳаррири вазифаларида самарали ишлаган. Кейинчалик “Истеъдод” жамғармасида референт, “Ёш куч”, “Синфдош” журналларида бўлим муҳаррири, “Бекинмачоқ” журналида бош муҳаррир, “Ғунча” журналида бўлим муҳаррири вазифаларида меҳнат қилган. Айни пайтда “Гулхан” журнали бош муҳаррири лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Заҳро Ҳасанованинг болалар учун “Зукко алифбо”, “Кўзмунчоғим”, “Кутилмаган совға”, “Топишмоқ ва тез айтишлар”, “Китоб сен — осмонимсан” каби қатор китоблари нашр этилган.