Сардорбек Ҳамроевга табрик
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига асосан мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиётига, унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она Ватанимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ташаббускор ва етакчи ёшларимиз «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди. Улар орасида ёзувчи - Сардорбек Ислом ўғли Ҳамроев ҳам шундай юксак давлат мукофоти билан тақдирланганлиги муносабати билан табриклаймиз!