Саида Саидбековага табрик


     Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Саида Саидбековани таваллуд топган куни билан табриклаймиз.   
     Саида Саидбековага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!   
 
    Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театри ва Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоалари.

     Маълумот: Саида Абдуғуломовна Саидбекова (Мадумарова) 1988 йилнинг 7 Июнь куни Сирдарё вилоятида таваллуд топган. 
     Ўзбек Миллий Академик драма театрида 2013 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 
     2008 йил "Ниҳол” Давлат мукофоти совриндори. Театр ва кинодаги бетакрор образлари орқали томошабинлар назарига тушиб, халқнинг олқишига сазовор бўлаётган истеъдодли актриса. 
     У яккахон хонанда сифатида ҳам мухлисларига эга. 
     С. Саидбекова "Тонг отган тарафлар”да Мангуҳаёт, "Янги йил томошалари”да Қорқиз, "Ўзбекча рақс”да Қиз, "Рустам” Қиз каби ролларни ижро этиб келмоқда. 
     Саида кино, видеофильм ва миллий сериалларда ҳам турли ролларни ижро этиб, ўз мухлисларига эга бўлди. Жумладан: "Виждон”, "Фарзандим 1-2”, "Хўрланганлар”, "Севги хатолари”, "Садоқатли севги”, ”Ишкалчи ошиқлар”, "Ёдгор”, "Фидойилар”, "Ёлланган совчи”, "Куёвлар қўзғолони”, "Тунги меҳмон” каби кинофильм ва сериалларда бош қахрамон ролларини ижро этган. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот