Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актёри – Феруз Бурҳоновни таваллуд топган куни билан табриклаймиз. Ферузга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз! Ферузнинг қалбидаги эзгу ният-истаклари, осмон қадар орзу-ҳаваслари ижобат бўлишини тилаймиз!
Маълумот: Ўзбек Миллий академик драма театри ва кино актёри – Феруз Бурҳонов талай роллари орқали халқимизга танилган бўлса-да, асосан, “Туташ тақдирлар” сериалидаги Беҳзод образи билан халқ эътиборига тушган. 2009 йилдан бери Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият юритиб келмоқда. Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида саҳналаштирилган У. Исмоиловнинг "Рустам”да Турғун, Қ. Норқобилнинг "Тақдир синовлари”да Ҳайдовчи, Н. Аббосхоннинг "Ўзбекча рақс”да Борис, У. Азимнинг "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Акбар, Т ва Д. Маҳмудовларнинг "Омонат дунё”да Жавдод, Зулхумор Солиеванинг "Увайсий”да Чопар, А. Қодирийнинг "Ўткан кунлар”да Отабекнинг ёшлиги каби қатор спектаклларда турли ролларни ижро этиб келмоқда. Феруз Бурҳонов "Туташ тақдирлар” Бехзодни, "Бир келиб-кетинг қишлоғимизга”да Отабекни ва кўп новеллаларда турли ролларни ижро этиб келмоқда. Давлат тадбирларида сухандонлик ҳам қилиб келади.