19 йиллик оила қўрғони


     Оила қурганимга ҳам роппа-роса 19 йил бўлибди...  
     2004 йилнинг 2 Октябрь куни "Ширин" ресторанида умр йўлдошим - Нозима Расулжон қизи билан ҳаёт йўлларимизни боғлаган эдик.
     30 ёшгача уйланмай, раҳматли Ота-Онамнинг қистови билан аранг уйлангандим. Аввал ўқий дедим, кейин ишлай дедим, сўнгра ёшим ўтгани сайин умр йўлдош учун танловим ва талабим кучайиб борди... 
     Раҳматли Ота-Онам, Телевизион миниатюралар театрининг актёрлари, раҳматли Равшан Солиҳов, Турдибек Содиқов ва кўпгина таниқли санъаткорлар, ёзувчи ва шоирлар, бир сўз билан айтганда ижод аҳли жамулжам бўлиб, тўйимиз чиройли тарзда ўтганди. Устозларим - Абдуқаюм Йўлдошев, Мавлуда Иброҳимова, "Ҳамшира" журналидан раҳматли тиббиёт соҳасининг олими - Абдукарим Усмонхўжаев ва қадрдонларим ёнимда эди... Бугунги кунда уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ... Ўзим ҳам 50 ёшни қоралаб қўйдим...
     Ўша пайтларда "Кўнгил кўчалари" ва "Оила тилсими" газеталари бирлашган таҳририятида ишлардим. Ҳозирда Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрининг Матбуот котиби, журналист - Фируза Холиқова билан бирга ишлардик. У билан тўйимиз кетма-кет бўлган.
     Айни вақтда Миллий матбуот маркази раҳбари - Шавқиддин Ғаниев раҳбаримиз эди.
     Шунингдек, "Адолат" газетасида ишлаган, ҳозирда Ўзбекистон Журналистлар уюшмасида фаолият юритаётган - Суюндик Мамиров; танқидий мақола ва фелъеонлари билан танилган истеъдодли журналист - Хонбиби Ҳиммат қизи; Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Тошкент" телеканали, Ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий бўлими муҳаррири - Дилбар Аралова; "Бекажон" газетасида ҳам фаолият юритиб келаётган - Саида Қорабоева ва бошқа маҳоратли журналистлар билан аҳил жамоа бўлиб ишлаганмиз. Барчаси тўйимга келишган ва тилаклар билдиришган.
     Мана энди, катта ўғлимиз Маъруф Муҳаммадназар ҳам 18 ёшга кириб, Карим Зарипов номидаги Республика Эстрада ва цирк коллежининг "Актёрлик маҳорати" бўлимида таҳсил олаяпти.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот