ДИЛОРОМ ЮЛДУЗИ


Муслимбек ЙЎЛДОШЕВ

ДИЛОРОМ ЮЛДУЗИ 

     Дилором Умарова ҳақида ёзиш мен учун мароқли машғулот. Бир неча йиллар аввал “Ахборот” кўрсатувини бирга ўқиганимизда ҳам, ҳар сафар катта-катта саҳналарда байрам концертлари ёки тадбирларга бошловчилик қилганда ҳам,мана шу туйғуни ҳис қилганман. Сабаби , Дилором ўз ишига, вазиафсига жиддий ёндашадиган,ҳар бюир сўз, ҳар қандай жумлани қайта-қайта кўриб чиқадиган ва охир-оқибатда ўзини ҳам,унга бирон-бир ишни ишониб топширган одамнинг ҳам юзини ёруғ қиладиган мутахассис. Бир сўз билан айтганда, ўз ишининг устаси.
  Биз телевиденияга Дилором Умарова билан деярли бир вақтда келганмиз. 1978 йилнинг баҳорида ўткзилган навбатдаги кўрикдан бирга ўтганмиз. Шунинг учун ҳам тенгдош ҳамкасб сифатида,бир хил тажрибага эга бўлган сухандон сифатида Дилором Умаровани яхши билама, десам адашмасам керак.
  Дилором телевиденияга келиши биланоқ, унга “харидор” бўлган режиссёрлар кўпайиб қолди. Бир неча йиллар давомида “Дилдан куйлаб, ўйна қувнаб” номли кўрсатувга бошловчилик қилди. Бу кўрсатув болалар таҳирияти орқали тайёрланса ҳам, анчайин мураккаб кўрсатув эди. Унда республикамизнинг барча вилоятларида ижод қилаётган ёш санъат ҳаваскорлари иштирок этар эдилар. 3-4 ёшдан тортиб 17-18 ёшгача бўлган йигит-қизлар, йигирма-ўттиз кишидан ортиқ рақс, хор жамоалари келишарди. Ҳар сафарги кўрсатув бошқа-бошқа саҳналарда ўтказиларди. Нотаниш одамлар, нотаниш саҳналар.Телевидения сухандони бўлиб яқингинада иш бошлаган Дилром учун бу бир жиддий синов эди, деса бўлади. Ҳар бир концерт номерини эълон қилиш учун бир талай ном ва исм-шарифларини ёдлаб олиш керак эди. Масалан, қўшиқ ном, унинг бастакори, шеър муаллифи, ким (ёки кимлар) ижро этади, бадиий раҳбар исм-шарифи, вилоят ва туман, мактаб номланиши ва ҳоказолар. Бу осон иш эмас. Шу кўрсатувни мен ҳам бир неча йил олиб борганман ва биламанки, бу жуда оғир иш. Лекин Дилором ушбу синовдан муваффақиятли ўтди. Очиғини айтганда, катта саҳналарга йўлланма мана шу кўрсатувни олиб бориш жараёнида қўлга киритилди. Эл назарига, режиссёр, муҳаррирлар эътиборига тушди. “Мультипанорама”, “Оналар мактаби”, “Қизлар гулдастаси”, “Нафосат”, “Камолат сирлари”, “Якшанба оқшомида” сингари кўрсатувларга Дилором ўзи учун ўзи эшик очди. Меҳнати билан, изланишлари билан. Унинг тиришқоқлиги, нутқи тозалиги,овоз шираси, очиқ чеҳраси ҳаммага ёқиб тушди. Айниқса, томошабинларга. Айтиш мумкинки, “зангори экран гўзал бир сухандонга ёлчиб қолди”.

Эсиз, болаликни қолдириб ортда,
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.
Қолдириб-қолдирмай бир из ҳаётда,
Умр ўтмоқдадир, умр ўтмоқда.
дейди шоир. Умр ўтаётгани рост. Аммо изсизмикан?
  Орадан ўтган вақт мобайнида у сухандонлик сирларини пухта эгаллади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ўктам Жобиро, Галина Мельниковаларнинг этагини маҳкам тутди. Билгнларини ҳам, билмаганларини ҳам сўрб, ўзиники қилиб олди. Ҳозир ҳам, бирон-бир нарсада иккаласа даров сўрайди. Уялиб ўтирмайди. Аслида шу тўғри йўл. Йўқса, миллионлар нигоҳида уялиб қолиш ҳеч гап эмас. Ўзбекистон халқ артистлари Камолиддин Раҳимов,Нуриддин Ҳамроқулов, Абдуҳошим Исмоилов, Республикада ҳизмат кўрсатган артист Ҳадя Юсупова, хонандалар Миразиз Муҳамедов, Абдулҳай Каримовлар ижодига бағишланган “Олтин фонд”га киритилган кўрсатувлар, “Ўзкинохроника”, “Ўзбектелефильм”даги унинг овози ёзилган ўнлаб кинофильмлар Дилоромнинг излари. Ҳар бир ижодий жараён ва изланишлар меваси. Истиқлолдан аввал, “Наврўз”га бағишланган кичкинагина кўрсатув бўларди. Уни биз Дилором билан бирга олиб борганимиз эсимда. Ўшанда “қани эди  ҳам оз-моз одам танийдиган бўшу кўрсатув.шу байрам катта давраларда ўтказилса, уни бор бўй-басти билан кўз-кўз қилсак”, деб орзу қилардик. Биринчи Президентимиз саъй-ҳаракатлари билан бу байрам умумхалқ тантанаси даражасига кўтарилганда ҳам, биз бу кўрсатувни биргалашиб олиб бордик. Не  бахтки, йиллар-йилларга, байрамлар-байрамларга ўрин бериб, чорак асрга яқин бирга ишлаб қўйибмиз. Бугун мени ҳам оз-моз одам танийдиган бўлиб қолдим. Жуда кўп янгишдим, хато қидим. Худо бу сафар ҳам мени янглиштирмаётган бўлса, Дилором Умарованинг баъзи бир жихатларини билгандекман. Менимча, у ёшлигиданоқ мақсади аниқ, равшан қиз бўлган. Фикри ҳам тиниқ. Кучи етган. Кўнгли хушлаган ишни қилади. Кучи етса-ю кўнглига ёқмаса, ёк ўзи ҳохлаб турса ҳам удда қилишга кўзи етмаса уринмайди. Ҳар икки ҳолда ҳам ортиқча куйганини ёки аксинча ҳаддан ташқари қувонганини эсламайман. Бу Дилоромнинг сабрли, ўзини доим бир хилда оҳир-босиқ тута олишидан дарак беради. Ўз қадрини билганларни қадрлайди, ўзи ҳам ўз қадрини билади. Демакки, унинг ўзини ҳам, санъатини ҳам қадрлашларини талаб қилади. Кимдир санъатни деб оиласини, яна кимдир оиласини деб санъатни бир четга сўриб қуяди. Лекин, баъзи бир ҳолларда оиласига кўпроқ ён босишларини айтмасак,ҳаёт посангисини бир хил ушлаб туради. Нияти тўғрилигидан қайнона-қайнотасини ҳам, эрини ҳам орқаларидан фақат яхшилаб юрганини эшитасиз. Тўғри, сўзлигидан сиз ҳақингизда бирон-бир фикри бўлса, ўзингизга айтади. Бировлар буни тўғри қабул қилишади. Бошқалар эса “Ўзига жуда бино қўйган”, “Юлдузлик касали бор”дейишади. 
Дилором Умарова юлдузми? Шубҳасиз, уни телевидения “юлдузи” десак арзийди. Аммо бу “юлдуз”лик унга бирданига келиб қолмаганлигини, қанча сабру чидам, меҳнату изланишлар эвазига бу даражага эришганлигини у жуда яхши билади.
   Осмон бағри кенг. У юлдузлар билан лиммо-лим. Баъзи бирларини айтмаса, ҳаммаси бир ҳилдек гўё. Санъат осонида ҳам юлдузлар сероб, сон-саноқсиз, лекин Дилором юлдузини адаштириш қийин. У шундоққина сизнинг кўз олдингизда чарақлаб, порлаб туради.

“Сухандонлар” номли китобимдан.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот