Карим Зокиров - (1912 йил —1977 йил)
Карим Зокиров (1912 йил 12 март —1977 йил 19 февраль) қўшиқчи (баритон). Ўзбекистон халқ артисти (1939).
1934-1936 йиллар Москва Давлат консерваториясида (Ўзбек студияси, Н. И. Сперанский синфи) шуғулланган. 1939 йилдан Алишер Навоий номидаги Ўзбек опера ва балет театри яккахон хонандаси. Концерт хонандаси сифатида ҳам куйлаган.
У санъатни тушунувчи ва қадрловчи меҳнаткаш, зиёли оиладан келиб чиққан. Унинг отаси – Зокир оқсоқол – ҳурматга сазовор кишилардан бўлган. Ҳар томонлама моҳир уста, тунукачи, дурадгор ва ҳатто, тикувчи ҳам бўлган. Ёш йигитнинг таъсирчанлиги, ажойиб хотираси, эшитиш қобилияти, овози – унга саҳна томон йўл очиб берди.
Карим Зокировга 1939 йил Ўзбекистон халқ артисти унвони берилган. Саҳна фаолиятини 1929 йилдан драматик актёр сифатида бошлаган. Ўзбекистон опера санъати келиб чиқишида бош-қош бўлган. Бутун умри давомида Навоий номидаги Давлат академик Катта театрида фаолият олиб борган ва 30 дан зиёд партияларни ижро этган. Табиатан ноёб, улкан имкониятли баритони тингловчиларни ўзига ром этган.
1939 йилдан театр яккахон хонандаси сифатида фаолият юритган. “Фарҳод ва Ширин” операсида Фарҳод, “Лайли ва Мажнун”да Мажнун, “Дилором”да Баҳром партияларини ижро этган. Лекин энг таниқли роли — “Майсаранинг ишлари”даги Мулла дўст тимсоли бўлган. Бу операни кўрган томошабинларнинг эслашича, уни кўриш учун одамлар узоқлардан араваларда келишган ва спектаклни томоша қилиш учун театрнинг эшиги тагида тунаб ҳам қолишган экан.
Карим Зокиров ўзбек мумтоз қўшиқларини ҳам маромига етказиб куйлар эди. У нафақат халқ артисти унвони эга, балки томошабинларнинг эътирофи ва севгисига эришиш орқали ушбу мақомга лойиқ эди.
Фарзандлари: ўғиллари - Ботир Каримович Зокиров (1936-1985), ўзбек қўшиқчиси, рассом ва адабиётшунос, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти; Фарруҳ Каримович Зокиров, қўшиқчи, “Ялла” ўзбек ансамблининг бадиий раҳбари; Равшан Зокиров; Жамшид Зокиров; Науфаль Каримов.
Қизи - Луиза Зокирова, қўшиқчи.