Холиёр Сафаровга табрик!


    Истеъдодли адиб, "Ўзбекистон тарихи" телеканали катта муҳаррири - Холиёр Сафаровни таваллуд топган куни муносабати билан чин юракдан муборакбод этамиз!
  Холиёрга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодига улкан ривож тилаймиз.
 
   Маълумот учун: Холиёр Сафаров 1983 йил 21 февралда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, Айритом қишлоғида туғилган. 2005 йилда Самарқанд давлат университети ўзбек филологияси факультетини тамомлаган. 2003 йилдан «Эрудит» ИМ марказида, 2008 йилдан 2019 йилга қадар «Бекажон» газетасида масъул котиб, муҳаррир ўринбосари ва муҳаррир вазифаларида фаолият юритган.  Ўзбекистон халқ ёзувчилари - Ўткир Ҳошимов ва Тоҳир Маликнинг дуоларини олган ёзувчи. Айни вақтда МТРК "Ўзбекистон тарихи" телеканалида катта муҳаррир вазифасида ишлаб келмоқда.
   Илк шеърини 5-синфда, илк ҳикоясини 9-синфда ёзган. Биринчи китоби – «Ой ботмаган кечалар» 2010 йилда чоп этилган. 2014 йилда "Ўзбекистон" нашриётида қисса ва ҳикоялардан иборат "Қанотсиз қушлар" китоби нашр этилган. 2019 йилда Ғафур Ғулом нашриётида "Асримиз умидлари" туркумида қисса ва ҳикоялардан иборат "Номус ва ҳаёт" номли китоби чоп этилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот