Алима Пашановага табрик


   Сизни туғилган кунингиз билан чин дилдан табриклайман, Алима опа! Сиз ҳақингизда нимадир дегим келяпти… Ва бизнинг китобларимизнинг тақдимоти бўлган ўша кун-Қозоғистонга борган кунимиз сифатли кино лентасига ёзиб олинган фильм каби кўз олдимдан бир-бир ўтмоқда…
   Сиз бўлмасангиз, биз Болтабек акани ёки унинг оиласини танирмидик? Тўғри, биз истаган вақтимиз, Қозоғистонга бора олардик, аммо, биз Қозоғистонлик зиёлиларни бир жойга тўплаб тадбир қила олармидик? Сиз чақирмасангиз ҳам биз Қозоғистонга бора оламиз,  нари борса, зиёрат қилиб қайтишимиз мумкин, аммо, бу қадар кўп қозоқ дўстларимизни билармидик, танирмидик уларни? Аллоҳ бизга Сизни сабабчи қилди. Сиз туфайли менинг икки китобим Қозоғистонда қозоқ тилида нашр этилди. Сиз туфайли қанча дўстлар топдик, қанча қозоқ ўқувчиларига эга бўлдик. Қанча ёш китобхонлар мактублар ёзишади. Ижодларидан юбориб, маслаҳатлар сўрашади. Миллатнинг бир зиёлиси бўлса шунча бўлар. Ўтган йили хорижлик шоирнинг китоби учун қанчалар заҳмат чекканингизга ўзим гувоҳман. Сиз қилган иш хатто кўп инсонларнинг тинкасини қуритган бўларди…Лекин сиз Америкадан келадиган шоир дўстимиз олдида уялиб қолмаслик учун ташкилотма-ташкилот чопиб юрдингиз. Биламан, Қозоғистон ҳам Ўзбекистон каби бир мамлакат. Бир тадбир ўтказиш учун минг марта ўйлаш ва неча маротаба раҳбарлар билан маслаҳат қилмоқ керак бўлади. Айниқса, меҳмон чет элдан келаётган бўлса. У шоирми, ёзувчими, фарқи йўқ. Унинг сенинг мамлакатингда китоби чиққанми йўқми, бунинг ҳам мутлақо ҳеч кимга қизиғи йўқдай…Ҳамма ишни таржимон қилиши керак. Таржимоннинг ёнида Достбол Ислом, Балтабек ака, Фатима Жунусова, Жибек каби дўстлари бўлса яхши… Билмас эдим, Сизга айтадиган гапларим кўп экан. Энг зарури, узоқ яшанг, Алима опа!

  Хосият РУСТАМОВА - "Шуҳрат" медали соҳибаси, шоир, таржимон, "Китоб дунёси" газетасининг Бош муҳаррири.

    Маълумот: Алима Пашанова 1941 йилнинг 10 Февраль куни Қозоғистондаги Чимкент, ҳозирги Туркистон шахрида туғилган..
    Чиммкент маданият институтини тамомлаган. 
     1982:—2007 йиллар Андижон шаҳридаги З. М. Бобур номидаги кутубхонада услубчи булиб ишлаган. 2007 йил Туркистан шаҳрига кўчиб кетишган. Бешта китоб муаллифи, таржималар билан шуғулланади. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот