ОҚ КАБУТАР


Қўчқор НОРҚОБИЛ
ОҚ КАБУТАР

Кисловодск оромгоҳида
шарқираган сой оқиб ўтар...
Қўлим чўздим кўприк раҳида
келиб қўнди оппоқ кабутар.

Оқ кабутар!
Оппоқ кабутар!!!
Кафтга қўндинг. Қўрқмадингми, айт?!
Кафтга қўндинг... Неки жонзот бор
одамзотдан қочаётган пайт...

Ғавғолардан ҳориди замин...
Тинчлик қуши!
Тўхтат! Таскин бер!
Қанча чорлаб қўлим чўзсам ҳам
Мени ташлаб кетаяпти Ер...

Кисловодск.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот