Фарҳод Мусажонов таваллуд топган кун (1933 - 2013)


   Фарҳод Мусажонов 1933 йил 19 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. ТошДУнинг шарқшунослик факультетини тамомлаган (1956). Биринчи ҳикояси — «Дарадаги қишлоқда» (1959). Унинг «Офтобни қувалаб» (1963), «Бўш келма, Алиқулов!» (1965), «Бир қултум булоқ суви» (1972), «Душанба, нонуштадан сўнг» (1974), «Боғ кўчамни қўмсайман» (1977), «Қилич ва соз» (2000), «Лафз» (2003) каби қиссалари ва бир канча ҳикоялари бор. Ҳозиргача унинг «Баҳор нафаси» (1964), «Ҳиммат» (1984), «Боғ кўча» (1987) каби ҳикоя ва қиссалардан иборат 30 га яқин тўплами нашр этилган. Бундан ташқари у драматургия соҳасида ҳам самарали ижод қилган («Оқ кабутар», «Талваса» ва бошқалар). Шунингдек, «Жазирама офтоб остидаги уй», «Бировнинг боши», «Кўзларим йўлингда», «Ҳувайдо», «Сўнмас зиё» каби сценарийлар муаллифи ҳамдир.«Шуҳрат» медали билан тақдирланган (2000). 
   2013 йил 28 май куни Тошкент шаҳрида вафот этган.

   Сурат учун адибнинг қизи, тележурналист - Гулмира Мусажоновага миннатдорчилик билдирамиз.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот