Бухорода қор ёғмади...


Моҳигул НАЗАРОВА
Бухорода қор ёғмади...

Ҳамма ёқда ёғди оппоқ қор,
Бухорода жилмаяр баҳор.
Интернетнинг фолини дея,
Ҳамма кутар қорни  интизор. 
Бухорода порлайди қуёш, 
Қорни кутиб, тугайди бардош. 
Қор йўқ,аммо совуғи чақар,
Киприкларга таққанча  кўз ёш.
Юборинглар,бизлар томонга,
Қорлар ёғсин,ҳамма ёқ,ёнга.
Қорни кутган Бухоро каби,
Дил тўлмасин оппоқ армонга...
Соғинганмиз оқ,оппоқ қорни,
Аллоҳ эшит дилдаги зорни.
Бухорони бир поклик қучиб,
Қорлар қувсин ёлғон баҳорни...

2022 йил.5 декабрь.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот