Қалбингни бер...


Майли, кетгин... 
намозшом гуллар,
Ой нурида йиғлаган каби.
Нигоҳингдан битта нур тилаб,
Пичирлайди илинжим лаби.

Қарамайсан... 
изингни ювар,
Кўзларимдан оққан соғинч - май.
Майли, кетгил, шу видо ҳаққи,
Қалбингни бер!.. сўнгги бор ўпай.

Сен барибир яхшисан... ўтган 
Кунлар учун юз бора қуллуқ.
Фақат бас қил, дема... 
ишқ - умр.
Бу эртакнинг ниҳояси йўқ!

Қара, туннинг беҳуш бағрида,
Дилпора ой мастона қалқир.
Азобларнинг кечиб наҳридан,
Кўришармиз биз яна балки.

Хайр дема... кўзларимда қол, 
Қара, дийдам тўла соғинч - май.
Умримни ол...
Азобимни ол... 
қалбингни бер! 
...бир марта ўпай!..

  Зебо МИРЗО - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат" медали соҳибаси, шоира. 
  Таниқли актриса, устоз санъаткор, дубляж устаси - Римма Аҳмедова ижросида ўқилган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот