Сафар Остонов (1948 - 2021)


     Сафар Остонович Остонов 1948 йилнинг 13 Октябрь куни Самарқанд вилоятида туғилган. 1972 йилда Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. 
     1971 йилда Республика ёшлар газетасида мусаҳҳиҳ сифатида иш бошлаган. 
     1990-1996-йилларда „Спорт“ ва „Ўзбекистон футболи“ газеталарида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. 
Кейинчалик, 1996-2002-йилларда Ўзбекистон Президенти девонида маслаҳатчи вазифасида фаолият юритган. 
    2002 йилда „Ўзбекистон овози“ ва „Голос Узбекистана“ газеталарига бош муҳаррир этиб тайинланган. 
   2019 йилда ЎзХДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган. 
   1999 йилда „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист“ унвони билан тақдирланган.
   Сафар Остонов 2021 йилда вафот этган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот