Минҳожиддин Мирзо туғилган кун
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, “Шуҳрат” медали соҳиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари ва шоир - Минҳожиддин Мирзони таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
Минҳожиддин Мирзога мустаҳкам соғлик, узоқ умр, энг эзгу истакларимизни тилаб қоламиз!
Маълумот: Минҳожиддин Мирзо 1965 йилнинг 30 июлида Андижон вилоятида туғилган. 1990 йилда ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган.
Минҳожиддин Мирзо Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари вазифасида ишлаб келган.
Шоирнинг 1996 йилда “Нилуфар”, 2002 йилда “Висол хабари”, 2007 йилда “Юлдузим”, 2015 йилда “Кўнглим куртаклари”, “Гуллаш пайти келди, боғларим” шеърий тўпламлари, 2008 йилда “Саодатга элтувчи қудратли куч” эсселар тўплами чоп этилган. Бобораҳим Машрабга бағишланган “Қайғу гули”, Амир Темур тузуклари асосида “Соҳибқирон ёғдуси”, Бобур ҳақидаги “Соғинч салтанати” достонлари нашр этилган.
Минҳожиддин Мирзо таржимон сифатида А. Пушкин, Р. Ҳамзатов, Ж. Байрон, С. Есенин, М. Лермонтов, Г. Гейне, шунингдек, япон, рус, беларус, араб шоирлари шеърларини она тилимизга ўгирган. 2019 йили унинг таржимасида Расул Ҳамзатов шеърлари асосида “Оқ турналар” китоби нашр этилган.
Унинг бир қатор шеърлари тожик, инглиз, корейс тилларига таржима қилинган.
Минҳожиддин Мирзо 1999 йили “Шуҳрат” медали, 2002 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланган.