Муҳиддин Дарвешов (1938-1995 й.)


   Қизиқчилик санъатининг дарғаси - Муҳиддин Дарвешов 1938 йилнинг 26 февраль куни Фарғона вилоятидаги Бувайда туманида жойлашган Оққўрғон қишлоғида туғилган. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тугатган (1959). Теша қизиқ Комилов ва Охунжон қизиқ Ҳузуржоновларга эргашиб, “Сартарош”, “Самолёт”, “Ичкиликнинг оқибати”; “Ашулачининг калтак ейиши” кулги-ҳикояларни ижро этган. Ҳаётий воқеалар асосида ўзи мустақил кулги-ҳикоя, латифа ва ҳангомалар тўқиб ижро этган. Муҳиддин қизиқ репертуари ниҳоятда бой бўлиб, у гарчи асосан кулги-ҳикоя, латифа ва ҳангома жанрларида ижод қилган бўлса-да, ўз чиқишларида уларни бир-бирига боғлаб намойиш этган. “Телефон”, “Футбол”, “Шахмат”, “Бедана” пайровларида тортишган. Аскияни воқеабанд қилиб қуришга уста бўлган. 1986 йилда Бувайда тумани маданият уйи қошида “Қаҳқаҳа” гуруҳини ташкил этган. 1967 йил халқ ижодиёти кўриги, 1984, 1986, 1988 йилларда аскиячи ва қизиқчиларнинг республика кўрик-танловининг ғолиби бўлган.
  Қизиқчилардан Рустам Ҳамроқулов, Ҳожибой Тожибоев, Баҳодир Шокиров, Абдулла Акбаров, Абдураҳмон Сиддиқовлар Муҳиддин қизиқ Дарвешовнинг шогирдларидир. 
  Муҳиддин Дарвешов 1995 йилнинг 25 сентябрь куни вафот этган.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 2003 й.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот