Иқбол Мелиқўзиевга табрик
Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, С. А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали директори, Санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор, кинооператор ва кинорежиссёр – Иқбол Мамасодиқович Мелиқўзиевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Иқбол Мелиқўзиевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, иқболи янада порлоқ бўлишини, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!!!
Маълумот: Иқбол Мамасодиқович Мелиқўзиев 1981 йилнинг 4 Октябрь куни Фарғона вилоятидаги Бувайда туманида туғилган. Маълумоти – олий.
1988 – 1998 йиллар Бувайда туманидаги 26- сонли умумтаълим ўрта мактабида ўқиган.
2005 йил Ўзбекистон давлат Санъат институтининг “Кинотелеоператорлик” бўлимини тугаллаб, 2008 йил “Кино-телеоператорлик” мутахассислиги бўйича магистратура бўлимини тугатган.
Ўзбекистон давлат Cаньат ва маданият институтининг “Овоз режиссёрлиги ва кинотелеоператорлик маҳорати” кафедраси мудири вазифасида фаолият юритган.
Иқбол Мелиқўзиев "Уйланиш", "Ана, холос", "Онам билмасин", "Дадам билмасин", "Тундан тонггача", "Менинг акам бўйдоқ", "Олинг қуда, беринг қуда", "Сўнгги қўнғироқ", "Омад", "Тилим қурсин", “Бахтиёр Ихтиёров: Мени мафтун этган эртаклар”, “Хайрулла Саъдиев: ҳамон “Шум бола”нгизман” сингари кўплаб бадиий ва ҳужжатли фильмларнинг постановкачи оператори, "Менинг дўстим жин", "Йигитали", "Ишдаги ишқ" каби фильмларнинг эса постановкачи режиссёридир.