Қўзғолон шоу -Эр-хотин муносабатлари


   "Миллий" телеканалидаги "Қўзғолон шоу" кўрсатувининг навбатдаги сони эр-хотин муносабатларига бағишланди. "Миллий" телеканалининг муҳаррири - Зиёда Эшмуродова умр йўлдошим ролида чиқди. Кўрсатув ижодкорлари - Нодира Саидазимова ва Холида Қамбарова, муҳаррир - Зиёда Эшмуродова, кўрсатув бошловчиси - Ўткир Муҳаммадхўжаевга менни ҳам ишонч билдиришиб, кўрсатувга таклиф қилишгани учун чексиз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. 
  Кўрсатувда шунингдек, Туркия ва Хитойга қатнайдиган тижоратчи хотин ва боқиманда эр можароси акс эттирилди. Актриса, педагог - Заҳро Мирзаева ва актёр, режиссёр, продюсер - Давлатбек Йўлдошевлар ўз ролларини маҳорат билан ижро этишди.
  Кейинги оила муаммоларини, жумладан, хотинининг ота-онаси берган пуллари эвазига кун кўрадиган, қолаверса, хотинига хиёнат қиладиган фосиқ эр ролини киноактёр - Ғолиб Ҳабибуллаев ва Ўзбекистон Давлат драма театри ва кино актрисаси - Ферузахон Мелибоева  ишонарли тарзда кўрсатиб беришди.
   Кўрсатув оиладаги низоларга ечим топишга ҳаракат қилиб, эркак ва аёлнинг оилада тутган ўрни, вазифаларига алоҳида урғу беради ҳамда жамиятимизда содир бўлаётган шу каби иллатларни саҳна кўринишлари орқали кўрсатиб беришга қаратилган тарбиявий, маънавий-маърифий аҳамиятга эга.
     Кўрсатув ижодкорларига муваффақият тилаб қоламиз!

10.11.2019 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот