Фильм Хосият Рустамованинг "Гилам" номли ҳикояси асосида суратга олинган. Ўткир сюжетли драма жанридаги «Ажал жодуси» бадиий фильмининг суратга олиш ишлари Тошкент вилоятининг Чорвоқ ва Сўқоқ ҳудудларида, шунингдек, Россия Федерацияси таркибидаги Бошқирдистон Республикасида амалга оширилган.
Режиссёр Ҳилол Насимовнинг мазкур фильмида ноқонуний миграция ва унинг оқибатида юзага келадиган муаммолар – қонунни четлаб ўтган ҳолда, хорижий мамлакатга бориб, ноқонуний меҳнат муҳожирига айланган шахсларнинг машаққатли меҳнати, ҳуқуқсизликдаги оғир ҳаёти ва баъзан аянчли тугаётган қисмати ҳақида ҳаётий мисоллар асосида, таъсирчан йўсинда ҳикоя қилинади.
Дабдабали тўй қилиб, қарзга ботган оила аъзолари жиддий муаммога дуч келади. Оқибатда ота ва унинг икки ўғли пул топиш илинжида мавжуд қонун-қоидаларни четлаб ўтиб, ноқонуний тарзда хорижга ишлаш учун йўл олади. Аммо улар ўзга юртда ҳуқуқсизликда яшаб, аянчли воқеаларни бошдан кечиришга мажбур бўлади. Ана шундай саргардонликлар оқибатида отанинг умри хазон бўлади. Фарзандлар олдида жиддий муаммо кўндаланг турарди: қандай қилиб отанинг жасадини Ватанига олиб кетиш мумкинлиги акс эттирилган.