Ҳилол Насимовга табрик


   Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, кинорежиссёр ва актёр - Ҳилол Насимовни туғилган куни билан табриклаймиз!
  Ҳилол Насимовга соғлик, узоқ умр, бахт-саодат, кино соҳасидаги фаолиятига улкан зафарлар тилаб қоламиз!
 
    Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаcи.

   Маълумот: Ҳилол Насимов 1963 йил 4 февралда Тошкент вилоятида туғилган. 1985 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган. Киностудиядаги фаолиятини 1987 йилда режиссёр ёрдамчиси сифатида бошлаган.  
   Ҳилол Насимов “Ёдгор”, “Эгизаклар”, “Номус”, “Тубанлик”, “Алданган аёл”, “Одноклассники.ру”, “Гумроҳлар”, “Ҳаёт”, “Меҳр”, “Мерос”, “Ватан остонаси” каби кўплаб фильмлари ва ижро этган бетакрор роллари орқали халқимиз қалбидан чуқур жой эгаллаган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот