Фотиҳ Насимовга табрик
Актёр ва умидли, ёш режиссёр - Фотиҳ Ҳилол ўғли Насимовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Фотиҳга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!
Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.
Маълумот: Фотиҳ Насимов 1996 йилнинг 31 Март санаси Тошкент вилоятида зиёлилар оиласида туғилган.
2015 йил Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтининг “Кино, телевидение ва радио санъати” факультети “Телевидение ва радио режиссёрлиги” йўналишига давлат гранти асосида қабул қилинган. 2019 йил бакалавр босқичини якунлаб, давлат гранти асосида магистратурага ўқишга қабул қилинган. 2021 магистратурани тамомлаган. Ҳозирги кунда ушбу олийгоҳнинг Phd таянч докторантурасида ўз йўналишида илмий ишлар олиб боряпти.
Спортнинг бир неча тури, жумладан, дзюдо, сузиш, каратэ, кик-боксинг, от спортлари билан мунтазам шуғулланган, каскадёр.
“Ватан остонаси”, “Мерос”, “101-рейс”, “Илҳақ”, “Ажал жодуси”, “Шунқорлар”, “Гумроҳлар”, “Тубанлик”, “Алданган аёл”, “На солнечной стороне улицы”, “9 ой”, “Қарздор”, “Фақат ғалаба”, “Кичкина одамлар”, “Номус”, “Афанди ва Азроил”, “Ёдгор” бадиий фильмларида;
“Устунсиз уй”, “Иймон” қисқа метражли фильмлари;
“Занги ота”, “Муҳаммад Юсуф” ҳужжатли фильмлари;
“Сардор 2”, “Сардор 3”, “Остона” сериалларида турли ролларни ижро этган.
“Алла” ва “Нажот” қисқа метражли фильмларининг сценарий муаллифи ва режиссёри ҳисобланади.