Актриса Шодия Абдуқодирова ҳақида гапирганда юқоридаги сифатлар қаторига интеллектуал актриса сўзини қўшгим келди. Мен уни аввало интеллектуал ва профессионал актриса деб биламан Шодия ижро этадиган ролларини чертиб танлайди, уни актриса сифатда ўстирмайдиган роллардан воз кечишга ўзида куч топа олади, кам интервью беради, экран орқали кўринишга, ўзини кўрсатишга интилмайди. Мен унинг бу жиҳатларини ҳурмат қиламан.
Эътиборингизга Шодия Абдуқодированинг кино ва театрдаги биринчи роли ҳақидаги суҳбатимизни - "ДЕБЮТ" кўрсатувини ҳавола қиламан. Тўғриси, мен у билан суҳбатлашиб мазза қилдим.