Ўзбек Миллий академик драма театрида таниқли драматург - Қўчқор Норқобилнинг "Қуёшни сен уйғотасан" деб номланган спектакли.
Асарда энг олий туйғу - севги-муҳаббат, вафо тараннум этилиб, инсон қадрининг нечоғлик улуғвор экани, тақдир зарбаларидан синиб кетмаган аёл қисмати кескин зиддиятлар орқали талқин қилинади. Асар ҳиётий ва ҳаққоний ифодаланган. Шунинг учун ҳам таниқли драматург - Қўчқор Норқобилнинг бу саҳна асари ҳам томошабинлар қалбида чексиз ҳаяжон уйғотади.
Асарни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист - Валижон Умаров саҳналаштирган.
Ўзбекистон халқ артисти - Дилбар Икромова;
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар:
Гулчеҳра Иброҳимбекова,
Асадилла Набиев,
Дилноза Кубаева,
Шодия Абдуқодирова каби маҳоратли санъаткорлар ўз ролларини юқори даражада ижро этишган.