Беруний Алимов


   Беруний Алимов - 1973 йилда  Хоразм вилоятида зиёли оиласида туғилган, миллати ўзбек. Журналист, таржимон, собиқ дипломат, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD
  1995 йил Ўзбекистон миллий университетини журналистика мутахассислиги бўйича тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг  “Ахборот” дирекциясида бошлаган.
  1994-1996 йиллар МТРК “Ахборот” дирекцияси таржимони, мухбири, шарҳловчиси, 1996-1997 йиллар Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британиядаги элчихонаси 3-котиби – пресс-атташеси, 1998-2000 йиллар Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Матбуот котиби, 2001-2005 йиллар Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси 2-котиби, 2005-2008 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони бош консультанти, 2008-2009 йиллар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби вазифасини бажарувчи, 2009-2011 йиллар Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси 1-котиби, 2011-2012 йиллар Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Ахборот хизмати раҳбари, 2012-2015 йилларЎзбекистон Миллий университети Олий журналистика курслари раҳбари, 2014 йилдан ҳ.в.  Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Халқаро журналистика факультети катта ўқитувчиси. Илмий стажи – 6 йил ва педагогик стажи 6 йил. 10 нафар диплом ишига илмий раҳбарлик қилган.
   Ўриндошлик фаолияти: “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси мусаҳҳиҳи (1993), “Оила ва жамият” газетаси мухбири (1994), Inter National House Tashkent академик лицейи ўқитувчиси (1999), Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери (2015 йилдан ҳозирги вақтга қадар).