САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ!


   САВОЛ: Фуқаролик ҳолати далолатномалари қаерда ва кимлар томонидан қайд этилади?

     Ўзбекистон Республикасида фуқаролик ҳолати далолатномалари:

- ФХДЁ органлари;
- никоҳ уйлари;
- ФХДЁ архивлари;
- фуқаролар йиғини раислари;
- консуллар томонидан амалга оширилади.

   Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш туман ва шаҳарларда ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади, ўлим эса шаҳарча, қишлоқ ва овулларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) томонидан ҳам қайд этилиши мумкин. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ўлимни қайд этиш борасидаги ҳаракатлари ўзлари турадиган ҳудудлардаги тегишли ФҲДЁ органларининг назорати остида бўлади. Ўзбекистон Республикасининг чет элда доимий ёки вақтинча яшовчи фуқароларининг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш консул томонидан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
   Консул вақтинча бўлмаганда фуқаролик ҳолати далолатномалари консул томонидан тайинланган консулликнинг мансабдор шахси томонидан қайд этилади. Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари бўлмаган хорижий давлатларда фуқаролик ҳолати далолатномалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган бошқа хорижий давлатдаги Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан қайд этилади.
   ФҲДЁ органлари, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари ва фуқаролар йиғинлари фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ёзув бланкалари ва бошқа ҳужжатлар билан Агентлик, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан таъминланади.

 Солиева Камилахон -
Андижон вилоят, Жалақудуқ туман 
ФҲДЁ бўлими 2-тоифали инспектори.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот