Пихини ёрган "ҳуқуқ посбони"


Халқимиз ички ишлар органлари ходимларини жиноятчиликка қарши курашишдаги, юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлидаги фаолиятларини қадрлайди ва ўзларини ишончини билдиришади, бироқ ходимларига билдирилган шундай юксак ишончидан айрим нопок кимсалар мўмайгина бойлик орттириш мақсадида ички ишлар ходимларининг хизмат кийимлари ва таниқли белгиларидан фойдаланиб келмоқда. Бунга мисол қилиб, Марғилон шаҳрида 1988 йил 07 март куни туғилган Азимов Бобирхон Мухтаровични келтириш мумкин, у муқаддам бир неча маротаба фирибгарлик жиноятларини содир этиб келиб ўзига тегишли хулоса чиқара олмасдан ўз жиноий фаолиятини янги кўринишда яъни ўзини ички ишлар ходими деб таништириб ўзгаларнинг ишончига кириб фуқароларнинг мулкларини қўлга киритиб келган. Хусусан Б.М.Азимов 2018 йил 17 август куни Фарғона тумани Аввал қишлоғида жойлашган “Техномарк” номли кредит савдо дўконига ИИБ ходимлари дала ёзги кийимида бориб, у ерда ишловчи Х.Хга ўзини ИИБ ходими деб таништириб, 1 дона нархи 4.800.000 сўмлик “LG” русумли кир ювиш машинаси ва 1 дона нархи 1.850.000 сўмлик “Sаmsung J-5” русумли телефон аппаратини сотиб олишини айтиб, келишилган пулларни Фарғона шаҳридаги яшаш хонадонидан олиб беришини билдириб, алдаб ушбу мулкларни қўлга киритган, шундан сўнг ҳам у ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб 2018 йил 19 август куни Андижон вилояти Шахриҳон тумани марказида жойлашган Ўзбекистон бозори олдида Ш.Т билан учрашиб, унга ўзини ИИО ходими деб таништириб, алдаб, уни бошқарувида бўлган “Нексия-2” русумли 
60 M 921 KA давлат рақамли автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Фарғона шаҳар Қиргули мавзесига етиб келган вақтида, яшаш хонадонига уни бошқарувидаги Ш.Тга тегишли бўлган “Нексия-2” русумли 60 M 921 KA давлат белгили автомашинада бориб келишини маълум қилиб, автомашинани Қўштепа туманида жойлашган “Ахмад Усмон сервис” МЧЖга бошқариб бориб, у ерда А.Х билан учрашиб, унга “Нексия-2” русумли 60 M 921 KA давлат белгили автомашина юкхонасига ўрнатилган нархи 2.500.000 сўмлик “СПГ” (темир) газ балонини 900.000 сўм пуллар эвазига сотиб, ўрнига 
“СПГ-2” (капрон) газ балонига алмаштириб қўйганлигини билдирмаган ҳолда автомашинани Ш.Тга қайтариб олиб келиб бериб текиндан бойлик орттириб келган.
Халқимизда “қилмиш жазосиз қолмайди” деган нақл юради, бу Б.Азимовга ўхшаган кимсаларга айтилгандек гўё. Юқоридаги ҳолатлар бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилди Б.Азимов эҳтиёт чора сифатида қамоққа олинди.

 

Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими 
катта терговчиси, лейтенант - Бобур Иброхимов.