Икки ижодкор билан ижодий учрашув


   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳибалари, Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрининг олий тоифали актрисалари - Ёдгора Зиямуҳамедова ва Фарида Жўраевна Умарова билан Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабида ижодий учрашув ва маҳорат дарси ўтказилди.
   Икки севимли санъаткорларимиз ўзларининг ҳаёти ва фаолияти, санъат соҳасининг машаққатли ва шарафли, ёшларимизга ибрат бўладиган умр йўллари ҳақида гапириб бериш баробарида бугунги давр иллатига айланиб бораётган телефонга қарамликни ҳажв қилувчи саҳна кўриниши орқали ўқувчиларни китобхонликка чорлашди.
   Шунингдек устоз санъаткорларимиз ўқувчиларнинг саволларига жавоб беришиб, шеърлар ўқишди.
  Тадбирда мактаб директори - Шакархон Хасанова; мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова; Кўкча дарвоза МФЙ ёшлар етакчиси - Азиз Маматов ва мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, журналист - Музаффар Муҳаммадназар иштирок этишди.
2022 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот