Икки актриса билан ижодий учрашув


    Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабида санъатимизнинг севимли санъаткорлари:
1. Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Вазира Юнусова;
2.  Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Зебинисо Холиқова билан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг ижодий учрашуви бўлиб ўтди.
   Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабининг директори - Шакархон Хасанова тадбирга масъул бўлди.
   Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова ва мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, журналист - Музаффар Муҳаммадназар ижодий учрашувни ташкиллаштиришди ва ўтказишди. 
2022 йил.

     Актрисаларимиз ҳақида маълумот:

1.  Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Вазира Юнусова Фарғона вилоятида туғилган. 
    Ўзбек Миллий Академик драма театрида 1991 йилдан буён фаолият юритиб келмокда. 
    Вазира Юнусова театр саҳнасида намойиш этилган спектаклларда 50 га яқин турли характердаги катта-кичик образларни яратди.     
    Шулар жумласидан "Меҳробдан чаён”да Аҳсан, "Кулойим”да Анна, "Афандини беш хотини”да Зубайда, "Усмон Носир”да София, "Фиғон”да Канизак, "Боши қотган ошиклар”да Сулувхон, "Андишали келинчак”да Купайсинхон, "Уч кунлик дунё”да Шарофат, "Гамлет”да Боптиста, "Нексия”да Моҳира, "Бир қанотлилар”да амма, "Дарахтлар тик туриб жон беради”да Фелисия, "Юбилей”да Вертучкина, "Фелида” Босима хола, "Ҳаёт чархпалаги” Даниэла, "Энг сулув келинчак” Мадина, "Ёруғлик ва ёвузлик” Қора малика, "Умр шомидаги бахт” Мунира, "Имкон”да аёл, "Олтин қиз”да она, "Усмон Носир” София, "Олтин қиз” Барнохон, "Бевалар”да Кумрихон, "Тортадурман жабрини”, "Ўтган замон ҳангомалари”да Аёл, "Омон бўлгин азизм”да Аёл, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Она каби турфа феълу атворли образларни яратган. 
     Вазира Юнусова "Паноҳ”, "Хўроз қочди”, "Шундай одамлар ҳам бор”, "Келгинди куёв”, "Чашма”, "Маржона”, "Имом”, "Кеча ва кундуз”, "Ал-Бухорий”, "Ёндиради куйдиради”, "Ўзимдан, ўзимгача”, "Жасур”, "Келгинди куёв”, "Дард”, "Қутқаринг”, "Пайшанбадан, пайшанбагача”, "Қудамни кўрмагадингзми?”, "Паризод”, "Кўргим келади”, "Ўғри”, "Келгинди келин”, "Сабр”, "Хаста”, "Маржона”, "она изор”, "Виждон”, "Панох”, "Одам бўлинг кейин”, "Фарёд”, "Киракаш”, "Йиғламагин”, "Сеҳрли қалпоқча”, "Фариштагинам”, "Олтин қиз”, "Қора илон”, "Яна бошланди”, "Сирли атир”, "Аёлнинг ҳаёти”, "Совчилар овчиси”, "Огох бўлинг”, "Аммажон” каби бадиий фильм ва сериалларда салбий ҳам ижобий ролларни ижро этган. 
    Бундан ташқари «Оталар сўзи – ақлнинг кўзи» кўрсатувида бош ролларни ва «Турмуш чорраҳалари» да турли-туман ролларни ижро этиб келмоқда. Юнусова Вазира характерли образларни маромига етказиб ижро этадиган актриса. 


2.  Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Зебинисо Атхам қизи Холиқова Тошкент шаҳрида туғилган. 
    2013 йили Ўзбек Миллий Академик драма театрига актёр сифатида ишга қабул қилинган. 
    Зебинисо Холиқова истеъдодли актриса эканлигини ҳар бир ижро этган ролида исбот қила бошлади. Зебинисо ўз ижодий фаолияти давомида кўплаб спектаклларда турфа образлар яратди. У театрда саҳналаштирилган "Андишали келинчак”да Аёл, "Огоҳ бўлинг, одамлар”да Ойниса, "Ўзбекча рақс”да доктор, "Кўнгил”да Муҳаббат, "Омад биз томонда” да сотувчи, "Танҳо юлдузим” да Дилдора, "Ўткан кунлар”да Кумуш, "Ўзбекча рақс”да Кичкина келин, "Огоҳ бўлинг одамлар”да Нафиса, "Янги йил саргузашти”да Қорқиз, "Рустам”да Жория, "Кундузсиз кечалар”да Қиз, "Қуёшни сен уйғотасан”да Қиз, "Қумда севги жилолари”да Қиз каби ролларни ижро этиб келмоқда. Нафис табиатли, ижодий топшириқларни жон куйдириб бажарадиган, кўнгилчан инсон. 
    Зебинисо Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси, устоз санъаткор - Муқаддас Холиқованинг қизи.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот