Муаззам Иброҳимова билан ижодий учрашув


   Шифокор, адиба ва шоира - Муаззам Иброҳимованинг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан ижодий учрашуви. 
  Муаззам Иброҳимова ўқувчиларга шифокорлик касбини нега танлагани, неча ёшидан буён қалам тебратиши, хориждаги аёллар ва болалар ҳаёти ҳақида гапириб берди ва шеърларини ўқиб эшиттирди. 
  Муаззам тадбир сўнггида тингловчилар томонидан берилган саволларга жавоб бериб, фаол қатнашган ўқувчиларга "Сумалакхўр самолёт" номли китобини дастхат ёзиб берган ҳолда тақдим қилди. Шунингдек, у мактаб кутубхонаси ихтиёрига ўзининг китобларини совға қилди. 
  Тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова олиб борди. 
  Видеотасвирга муҳрланган мазкур тадбирни тўлиқ ҳолда томоша қилишингиз мумкин.
  Маълумот: Муаззам Иброҳимова Фарғона вилоятида туғилган. Мутахассислиги бўйича болалар шифокори ва педиатор-психолог бўлса-да, кўп йиллардан бери қалам тебратиб, ижод қилиб келади. «Бешикдаги бек болам», «Янги Зилопиядаги саргузаштлар», «Икки дўст», «Сумалакхўр самолёт» ва бошқа бир қанча китоблари нашр этилган. Тошкент Педиатрия Институти ва Низомий номидаги Педагогика Университетини тамомлаган.
  Туркиянинг Адана шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Чукурова шеър ва мусиқа фестивали томонидан Муаззам Иброҳимова мукофотланган.
2021 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот