Таъзия
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходими, маҳоратли режиссёр - Санъат Қаюмов 44 ёшида бевақт вафот этганлиги муносабати билан оила аъзолари, ҳамкасбларига чуқур таъзия изҳор қиламиз. Санъат Қаюмов оммавий тадбирлар режиссёри - Зокир Қаюмов ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театрининг актрисаси - Малика Қаюмованинг ўғли.