СИРОЖИДДИН РАУФга таваллуд муборак бӯлсин.
Баъзан ӯпкасини босолмай қолганларни ёнида ӯтириб қолсам Сирожиддин томонга секин қочаман.
Ниҳоятда оғир-босиқ, сабрли, етти ӯлчаб, бир кесадиган, кесганда ҳам гапнинг ӯғилболасини айтадиган шоир укам умрингиз узун бӯлсин.
Келиним Мавлудахон эшиттиришларида мени кӯп реклом қилади, сабаби: мен сизнинг опангиз бӯлганимдан, деб биламан. " Шарқ Юлдузи", "Звезда Восток" журналларида ишлаган улуғ инсонларнинг руҳини шод этаётганингиздан аҳли адабиёт қаторида мен ҳам мамнунман. Жӯраларингиздан бири сизни "Ҳеч пишиқликни билмайдиган, содда" - деган эди. Хизмат сафарларимиздан бирида катта автобусда Самарқанддан қайтаётган эдик. Автобусда 40дан зиёд таниқли шоир, ёзувчилар, санъаткорлар улар орасида Халқ артистлари, хизмат кӯрсатган артистлар, Халқ шоирларию журналистлар бор эди. Тошкентнинг Чинозига келганда "Балиқхӯрлик бӯлар экан" - деб ҳамма шоду хардон автобусдан тушиб, ӯйнаб-кулиб чиройли столлар атрофига ӯрнашиб роса балиқхӯрлик қилинди.Шулар қаторида мен ҳам. Балиқхӯрлик тугагач барча бахтиёр ҳолда автобусга чиқиб кетди. Балиқхона хӯжайини негадир бизнинг олдимизга келиб, сизга қараб " Ака сиз бошлиқ бӯлсангиз керак, мана ҳисоб-китоб нақд берасизми ё пластикдами?" - деб сӯраб қолди. Мен " Ҳамма ӯзига тӯласа керак" - дедим тилим тутилиб. Сиз бир автобусга ва бир ҳисоб қоғозга қарадингиз ва " Энди автобусдагиларга тӯлов ҳақида бир нима демоқ ноқулай, жуда иззатли инсонлар ӯтирибди" -дедингиз ва чӯнтагингиздан пластикни олиб балиқхона кассаси томон кетдингиз. Мен ичимда"Нима бӯлса ҳам Сирожиддиннинг пластигидаги пул етсинда" дедим хавотир билан.
Сиз кассадан мамнун қайтдингиз."Леся Украинкадан қилган таржима учун олган гонораримни бари кетди. Опа, дуо қилинг эҳсоним қабул бӯлсин" -дедингиз. "Ахир балиқхӯрлик таклифи сиздан чиққан йӯқ эдику, нега битта ӯзингиз шунча пулни, майли эҳсонингиз қабул бӯлсин"- дедим хурсанд бӯлиб. Сиз ҳақиқатда БОШ бӯлиб кӯрингиз ӯшанда кӯзимга.
Чиноздаги балиқхона ёнидан ҳар гал ӯтсам шу воқеани эслайман. Ҳар гал дилимда сизга ҳурмат уйғонади.
Мана минг шукур, эҳсонингиз қабул бӯлди. Набираларингизнинг "Асал бобоси", ҳамкасбларингизнинг жондӯсти бӯлиб улғаймоқдасиз. Жингалак сочингиздан асар қолмай, кумуш толаларга жой берди, кӯз дӯхтири кӯзойнакларни жиддийларини тавсия қилди сизга ҳам.
Умрингиз узун бӯлсин эшон бобо.
Ишларингиз ӯнгидан келиб журналлар тиражи ошиб, мухлислар кӯпаяверсин ӯртоқ БОШ МУҲАРРИР.