Жаҳонгир Рауповга табрик
Ёш истеъдодли режиссёр – Жаҳонгир Рауповни таваллуд топган куни билан табриклаймиз! Жаҳонгир Ота-Онаси, таниқли ижодкорлар: "Шарқ юлдузи" ва "Звезда Востока" журналларининг Бош муҳаррири, шоир – Сирожиддин Рауф ҳамда "Ўзбекистон" радиоканалининг "Радиосаёҳат", "Элимиз одамлари" эшиттиришлари муҳаррири – Мавлуда Рауповадек эл ардоғидаги инсон бўлиб юрсин!
Жаҳонгир Рауповга энг эзгу истакларимизни тилаймиз!
Маълумот: Жаҳонгир Раупов 1996 йилнинг 26 Июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. У 2020 йилда Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтининг «Режиссёрлик» факультетини битирган. 