Мадина Муҳаммадризаевага табрик


      Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси қошидаги “Қизларжон” клубининг Қизлар ўртасида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш йўналиши координатори , «Зомин» семинарининг «Бадиий таржима» йўналиши бўйича Республика босқичи иштирокчиси, моҳир таржимон - Мадинабону Муҳаммадризаевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
     Мадинабонуга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Мадина Муҳаммадризаева 2001 йилнинг 13 Май куни Қашқадарё вилоятидаги Косон туманида туғилган.
    Инглиз тилини мукаммал билади ва бир қанча ўзбек ижодкорларининг асарларини инглиз тилига таржима қилиб, халқаро журналларда нашр эттирган ҳамда улар ҳақидаги маълумотни википедияга ҳам киритилишига ўз ҳиссасини қўшган.
   Мадина шунингдек, Жаҳон Ёзувчилар ташкилоти ва "Silence of Style" халқаро журналининг Ўзбекистондаги вакили,  Muzaffar.uz веб сайтимиз ва "Ижод чашмаси" журналимиз мухбири ҳисобланади. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот