Нурали Қобулга табрик


  Адиб, таржимон, Халқаро Чингиз Айтматов академиясининг академиги – Нурали Қобулни таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
  Нурали Қобулга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!

Камоли эҳтиром ила – Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

    Маълумот: Нурали Қобул 1950 йил 2 январда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида туғилган. 
    Фарғона давлат университетининг «Тарих» факультетини тамомлаган (1974). 
   «Ойқор» (1978), «Салом тоғлар» (1979), «Одам, Ойқортоғ ва Дайди шамол ҳақида эртак» (1980), «Тубсиз осмон» (1981), «Каптарлар қайтмаган тун» (1984), «Яшаш учун кечикма» (1985), «Унутилган соҳиллар» (1988), «Оқ каптарлар» (1990), «Буғдой пишиғига етмаганлар» (1992), «Сен ватансан, муҳаббат» (1994), «Ватандан яхши ёр ўлмас» (1995) ва бошқа асарлари нашр этилган. Г. Маркеснинг «Танҳоликнинг юз йили» романини, Ч. Айтматовнинг «Болалигим» асарини ўзбек тилига таржима қилган.
    25  жилдлик "Темурийлар" эпопеяси ва ўн икки жилдлик роман памфлетлар муаллифи. 
  Шерали Жўраев ижросидаги машҳур "Шаршара", "Яралган", "Оқ қайин", "Сиз буюксиз" қўшиқларининг муаллифи. Муножот Йўлчиева ҳақидаги "Муножот" фильми сценарийси автори.  Асарлари дунёнинг барча етакчи тилларига таржима қилинган, Амазонда  инглиз тилида энг кўп ўқиладиган,  Ўзбекистонда асарлари энг қўп чоп этиладиган ва ўқиладиган ёзувчи.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот