Малика Бўриевага табрик


  Журналист ва санъаткор - Малика Бўриевани таваллуд топган куни муносабати билан табриклаймиз!
  Малика АҚШда истиқомат қилса-да, санъатга ошуфта Ота-Онасининг миллий урф-одатларимиз, қадрият ва санъатимизга ҳурмат ҳиссини сингдириб тарбиялагани сабабли, ўзбек санъатини хорижда ҳам тарғиб қилиб келмоқда.
  Маликахонга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаймиз! 

  Маълумот: Малика Бўриева 2002 йилнинг 11 Февраль куни Америка Қўшма Штатларининг Флорида штатидаги Маями шаҳрида таваллуд топган. 
  У Нью Йоркдаги мактабни аъло баҳоларга тамомлаб, Нью Йорк шаҳридаги Adelphi университетининг халқаро журналистика факультетига ўз қобилияти билан ўқишга кирди. Ҳозирги кунда Маликахон мазкур университетида таҳсил олмоқда. 
  Маликахон санъаткорлар оиласидан. У ёшлигидан ўзбек маданиятига, тарихига қизиқиб улғайди. У ҳамиша изланишда ва турли тилларда чиройли қўшиқлар айтади. Айниқса, ўзбекча, тожик, афғон, ҳинд, араб, озарбайжон, турк тилларида хониш қилади ҳамда шу тиллардаги қўшиқларни севиб тинглайди.
  Оиласи билан ўзлари тузишган оилавий ансамблда ватандошларимизнинг тадбирлари, қувончли кунларида хизматда бўлишади. Маликанинг онаси - Инобат Бўриева - АҚШнинг Нью Йорк ва Флорида штатларидаги "Гуниш" ансамблининг бошловчиси. Отаси - Нажмиддин Бўриев мазкур ансамблда бадиий раҳбар, Малика Бўриева хонанда.  "Гуниш" оилавий ансамбли ўзбек тилидан ташқари, бошқа турли тилларда ҳам қўшиқ айтишади ва ҳамюртларимизнинг тўйлари-ю тадбирларида 30 йилга яқин вақтдан буён хизмат қилиб келишмоқда.
  Малика инглиз ва ўзбек тилларидан ташқари, бир неча тилларни ҳам ўзлаштирган. Жумладан, тожик, турк, қозоқ, қирғиз, араб, ҳинд тилларида бемалол гаплаша олади.
  Маликахон интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали миллий маданиятимизни дунёга тарғиб қилиб келмоқда. Унинг саҳифасида 12 000 дан ортиқ мухлислари бор. 
  Журналист сифатида АҚШдаги оммавий ахборот воситалари ходимларига интервью берган пайтлари Ўрта Осиё маданияти ҳақида ҳамиша тўлқинланиб гапиради.
  Малика келгусида АҚШда журнал таъсис этиб, миллий маданиятимизни янада кенг тарғиб қилиш истагида. Орзулари бир дунё. Маликанинг келгусидаги режаларига омад тилаб қоламиз.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот