Бир даврнинг икки буюк сиймоси
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186 сонли умумий ўрта таълим мактабида «Ёшлар келажак бунёдкори» шиори остида ғазал мулкининг султони - А. Навоий ва шоҳ ҳамда шоир - З. М. Бобур таваллудлари муносабати билан ташкиллаштирилган «Бир даврнинг икки буюк сиймоси» деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Театрлаштирилган концерт дастурида мактаб раҳбари - Шакархон Хасанова, ММИБДЎ - Ҳидоят Нурмухамедова, ЎИБДЎ - Гулчеҳра Музаффарова, она тили ва адабиёт ўқитувчиси, драма тўгарак раҳбари - Мухтабар Нуриддинова, она тили ва адабиёт ўқитувчилари, Озода Абдурашидова, Дилнавоз Миралиева, Меҳринисо Мирҳайдарова, Гулмира Салимова, Нодира Пўлатова, тарих фани ўқитувчилари - Зулфия Мажидова, Дилшода Исматова, 4 в, 5 а, 5 г, 6 б, 6 д, 7 г, 8 б, 8 г, 9 а, 11 б синф ўқувчилари иштирок этишди.
Шунингдек, тадбирда таниқли тележурналист, Ўзбекистон санъат арбоби - Дадахон Ёқубов, ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи - Музаффар Муҳаммадназар, «Кўкча дарвоза» МФЙ раис ёрдамчиси - Г. Раҳимбекова, ота-оналар, жами 175 нафар киши иштирок этишди. Тадбир «Ўзбекистон» телеканалининг «Ассалом, Ўзбекистон» кўрсатувида намойиш қилинди.
Ҳидоятхон Нурмуҳамедова - 186-мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.
2022 йил.