Ҳожиакбар Нурматовни хотирлаган Ҳошим Арслонов...


   25-Ноябрь - Ўзбекистон халқ артисти, бетакрор актёр, дубляж дарғаларидан бири - Ҳожиакбар Нурматовнинг таваллуд айёми. 
  Шу муносабат билан кўп йиллардан бери дубляж мактабининг аввалги шуҳратини қайта тиклашни режалаштириб юрган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, дубляж устаси - Ҳошим Арслонов дубляж студиясини очиб, хайрли ишга қўл урган эди!
 Ҳошим Арслонов 2019 йилнинг 25 Ноябрь куни Ҳожиакбар Нурматовни хотирлаш мақсадида "Зарафшон" ресторанидан ўрин олган дубляж студиясига таниқли санъаткорлар, хусусан, дубляж усталарини чорлаганди...
   Афсуски, унинг бу эзгу мақсади амалга ошмай қолди... Бешафқат ажал уни ҳам орамиздан олиб кетди. Улар фильмларда, дубляжда берган овозларида, халқимиз қалби ва хотирасида мангу яшайдилар!