Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида


   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида бозор механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони (ПФ-72-сон, 03.05.2024 й.) қабул қилинди.
   Фармонга кўра,  пилла етиштириш ва ипакчилик соҳасида 2024–2027 йиллар давомида:
- тутзорлар ер майдони 160 минг гектарга, дала четларидаги якка қатор экилган тут дарахтлари сони 500 миллионга;
- республикада ипак қурти уруғига бўлган эҳтиёжни маҳаллийлаштириш даражаси 80 фоизга;
- республикада ишлаб чиқариладиган хом ипак сифати 5А классга ҳамда уни қайта ишлаш даражаси 75 фоизга етказилади.

   Президент Фармонида назарда тутилган 105 минг гектар ер майдони “E-auksion” электрон савдо платформасига ижарага бериш учун аниқланган бошланғич баҳосининг 10 фоизи миқдоридаги нарх билан жойлаштирилади.
   “Ўзбекипаксаноат”  уюшмаси ва унинг таркибидаги корхоналар томонидан:

- 2024 йилда етиштириладиган пилланинг тавсиявий харид нархини 25 фоизга ошириш;
2024 йилдан бошлаб пиллачилик кластерлари томонидан етиштирилган пилла ҳосили учун якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддати сентябрь ойи этиб белгиланди.

   Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ:

- Ўзи ишлаб чиқарган ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинган фойда бўйича Солиқ кодексининг 57-моддасида назарда тутилган мезонларга жавоб берувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун фойда солиғи ноль ставкада қўлланилиши;
- Ипак қурти учун фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги корхоналари балансида бўлган мол-мулкларга юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмаслиги эътироф этилди.

Х. Акбаров -
Андижон вилоят, Хўжаобод туман
Адлия бўлими бош маслаҳатчиси.                                 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот