АСАРЛАРИМДА ЎЗ ҲАЁТИМНИ ЁЗГАНМАН


   Асарларининг тарқалиши жуғрофиясига кўра, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоевни жаҳонгашта адиб дейиш мумкин. Ўз асарлари билан неча авлод болаларининг меҳрини қозонган ёзувчи ҳозир айни ижодий куч-қувватга тўлган камолот палласида. Адиб қаламига мансуб ҳар бир ҳикоя, қисса ва романлар болаликнинг беғубор олами, халқ тарихи, миллат тақдири билан боғлиқ муҳим муаммоларнинг бадиий ифодаси сифатида кичик китобхонлар тарбиясига хизмат қилмоқда. Уларда яратилган ўнлаб курашчан қаҳрамонлар болаларнинг севимли маслакдоши ва маслаҳатгўйига айланган.

-- Тарбияда китобнинг ўрни қандай?   

-- Болага бошланғич синфдан болаларга атаб “Онажон, менга китоб ўқиб беринг” деб расмли китоблар чиқариларди. Болаларга аталган касб-ҳунарга оид расмга қараб фикр айтардим. Болаларга атаб турли топишмоқлар айтиб берардим. Болалар расмлар орқали, китоблар орқали ўзини англаши тезроқ бўлади. Болаларга ўзбекча ёзаётган китоблар камайиб кетган. Китоб дўконларида чет эл эртакларини тавсия қилишади. Ўзбекистон халқ шоири Анвар Обиджон шеъридан ва Кавсар Турдиеванинг ижод намуналаридан, бошқа қойил қоладиган болалар адабиёти йўқ. Чет элда болаларга бағишлаб ўн беш жанрдаги китоблар нашр қилинади. Улардан фантастик, саргузашт, химия, физика, биология, география каби оммавий адабиётлар. Шундай болалар борки, ҳамма овқатни яхши ейди, яхши нутқ сўзлайди, лекин бирор соҳага қизиқмайди. Энди шу кеча-кундузда битта хавфли нарса бор жамиятимизда. Қизиқадигани фақат қўл телефон ва телевизордаги мултфильмга. Бундай ёшларни маънавияти ва шаклланиш даражаси пасайиб кетяпти. Бундай болаларни шаклланишига ота-она ва тарбиячилар айбдор. Бугунги ўзбек болалар адабиётининг ҳисоботи бўйича, шеърий достонларимиз, назм йўналишдаги китоблар хаддан ташқари кўп. Кавсар Турдиева назм йўналишини, Замира Иброхимова наср йўналишини таҳлил қилди. Шеърият яхши натижа беряпти, деди. Болаларни маънавий ва маърифий жиҳатидан таъминлаяпти. Наср йўналиши эса, афсус надомат билан таҳлил қилинди. Мен бир неча нашриётларга бордим. Болаларга аталган асарлардан бор йўғи учта китоб топдим. Эркин Маликов учта китоб нашр қилган. У ҳам юмшоқ муқовали ва ҳажми кам китоб нашр қилган. “Гулхан”, “Ғунча” “Тонг юлдузи” журналларда қиссалар бериляпти. Буларни адабиёт деб бўлмайди. Ҳозирги кунда “Худойберди бобомиз меҳмонимиз” деган кўрсатувни олиб боряпман. Бошланғич синф болаларни тўплаб, хамма фанлардан тушунча бериб, китоб ўқишни вазифа қиляпман. Биз халқ сифатида 97 қабилани бирлаштириб, дарёдек мақолларга эга бўлганмиз. Ўзбек адабиётида мақолалар жуда кўп. Болаларга мақолаларни ўргатиб боряпман. Мактабларни айланиб кутубхонага тўпланиб, китоб ўқиб, мақолаларни маъносини ўргатяпман. Болаларда тил қашшоқ, комьпютерлашиб кетган. Китоб ўқиётган бола жуда кам.

 -- Болаларда миллий ғурурни шакллантиришда нималар қилиш керак?   

-- Миллатни шакллантиришда қадриятларни бизнинг буюк ўтмишимизни ва бугун яшаётган муваффақиятимизни болаларнинг қалбига сингдириб бориш керак. Миллат ўтмиши билан фахрланмаса, яхши фикр эшитмаса, ғурур пайдо бўлмайди. Президентимиз ҳозир олиб бораётган сиёсатни болаларимиз тушунмаса, англамаса, болаларда ривожланиш ва шаклланиш оқсайди. Буюк бобокалонларимиз Ал-Беруний хазрат ҳақида бирор китоб ўқидингизми? Бутун дунё билади, 70 дан ортиқ китоби сақланиб қолган. Ибн Сино хазратлари ҳақида XII асрдан бошлаб, шу кунгача Европада  буюк ҳисобланади. Ибн Сино ҳақида китоб борми? Кинолар кўп, китоб қани? Бола китоб ҳам кўриши керак. Мирзо Улуғбекнинг буюк кашфиёти ҳақида 1000 дан ортиқ юлдузлар ҳолатини аниқлаб берган. Болаларга биронта китоб ёзилдими? Ғурур қаердан пайдо бўлсин?

  Ғурурни шакллантириш учун кўпроқ миллий қадриятларни эслаш керак. Адабиётни кўпроқ ўқишимиз керак. Эртак, афсона, ривоятларни кўпроқ ўрганиш керак. 

-- Жаҳон болалар адабиёти намоёндаларидан кимларни яхши кўриб ўқигансиз?

-- Марк Твен, Жонатан Свит, Николай Носов, Сергей Алексеев  каби ёзувчиларни асарларини яхши кўриб ўқийман. Николай Носовнинг битта асарини таржима қилганман. Мани устозим Марк Твен. Нимага Марк Твен эди? У китоб ёзаётганида, бола бўлиб қолган. Саид Аҳмадни бир гапи эсимга келди, “болалар учун ёзаётган ёзувчи шу китоб тугагунича, бола бўлиб турмаса, ёзувчини асарини ҳеч ким ўқимайди” деган эди. Шунақа ёзувчилар яшаб ўтди. Агар ёзувчи бола бўлиб ёзаётган бўлса, болани ўзини тасвирласангиз, бу асарингиз қўлма қўл бўлиб ўқилади. Дунёдаги барча болалар адабиёти ёзувчилари бола бўлиб ёзган. Қуддус Муҳаммадий ва Толиб Йўлдошлар бола эди. Умрини охиригача бола бўлиб кетди.  

-- Ёшларга жаҳон адабиёти намоёндаларидан кимларни ўқишни тавсия қиласиз?

-- Ўзимни дунёимни тавсия қиламан. Ҳозирги ёзувчиларни тавсия қилмайман.

-- Бадиий таржимага муносабатингиз қандай? 

-- Бадиий таржима билан шуғулланмаганман. Сергей Алексеев ва Анатолий Алексеевларни биттадан китобларини таржима қилганман. Мана шу ёзувчиларнинг асарларида болажоннинг қалби бор. Ҳозирги кунда болалар адабиёти йўқ экан деб, шошилиб ёзаётган адиблар ҳам бор. “Икки марта ўқишга арзимайдиган китоб, бир марта ўқишга ҳам арзимайди” деган машҳур мақол бор. Ёзган  китобингизни одамлар ахтариб ўқисин. Ярмида ташлаб кетмасин. Биз шундай шаклландик.

  Жанни Родарнинг ҳикояларини таржима қилганман. Шу китобни уч марта босмахонадан сўрадим, тополмадим.           

-- Неча ёшдан ҳикоялар ёза бошлагансиз? Баъзи ёзувчилар ижодини шеър ёзишдан бошлаган, сиз ҳам шеър ёзганмисиз?

-- Қўқон педагогика билим юртида 36 км масофада қатнаб ўқиганман. У йилларда мошина йўқ эди. Хафтада бир ёки икки марта арава бўларди. Пиёда қатнаб ўқиганман.

14 ёшимдан бошлаб шеър ёза бошлаганман. 15 ёшимда биринчи марта китоб кўрдим. Муқимийнинг шеърини ёд билардим.

Агарни магарга никоҳ қилса,

Туғилгайдир бир ўғил агар кошки. 

Агар деб юрсанг, магар деб юрсанг,

Туғилгайки бир ўғил кошки эди.

  Биринчи шеърим Қўқонда “Янги ҳаёт” ва “Янги парвона” номли газеталарда эълон қилинган. Менинг айтмоқчи бўлган сўзим шеърга сиғмас экан. Биринчи ҳикоям 1955 йил 21 август куни эълон қилинди. Мен университетни битириб, Бағдод туманида ўқитувчи бўлиб иш бошладим. Бир муаллим билан гаплашиб ўтирганимизда, катта саҳифали газетани кўрсатди. “Фелъетондан сўнг” деб номланган мақолам эълон қилинган экан. Жуда ҳам хурсанд бўлдим.

-- Бугунги ёшлар ижодиётига қандай қарайсиз? Шогирдларингизга қандай маслаҳатларингиз бор?

-- Бугунги ёшларнинг ижодига мустақилликдан кўра тақлид авж олиб кетган. Бунинг сабаблари кўп. Агар мустақил асар ёзиб, бир йил устида ишлаб берса, нашриётда муҳарир томонидан таҳлил қилиб, ёзадида шу билан китоби нашр қилинади. Бугунги кундаги ёшларга миллатни акс эттирадиган бўлсак у узоқ яшайди. Жонатин Свит 2 асрдан бери яшаяпти. Жанни Родари Италия ёзувчиси  асарларида бола қалбини берган. Достонлар ва ҳикоялар ёзган. Қайси асарда миллат бўлса, у кўпроқ яшайди.

-- Асарларинигиздаги воқеалар ўзингизни ҳаётингизда ҳам кечганми? 

-- “Беш болали йигитча” асарим ўзим Қўқонда катта бўлганман. Тошкентгача пиёда юриб тиланчилик қилиб кетганмиз. Шу асарни ўқисангиз, менинг ҳаётим акс этган. “Жаннати болалар...” бу асарда ҳам ўзимни ёзганман. Бу китоб хақида шаҳримиз муфтиси Анвар Қори катта жамоа орасида яхши гаплар айтдилар: “Худойберди аканинг китобларини,  айниқса “Сариқ девни миниб” асарини ўқиганимда, хонамга баҳор шаббодаси кириб келишини ҳис қиламан”. Шу асар ҳам менинг ҳаётимда акс этган.

                             

Мунира РАМАЗОНОВА, журналист.

2020 йил.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот