ҚАНДАЙ ЁЛҒОН ГАПИРМАСЛИГИМ МУМКИН...


     Отам руҳоний, онам фолбин, мен шоираман! 
     Руҳоний ва фолбин боласи... 
     Шоир! Қандай ёлғон айтмаслиги мумкин...

     Америкалик шоира Эдна Миллейдан!


     Косиб шоир деган ибора қулоғимга ҳақоратдек туюларди. Аммо жаҳонда косибчиликнинг энг юксак чўққиси, деб номланган китоблар кўп экан. Қизиғи, унда юксак санъат даражасида кўтарилган шоир, ёзувчи, драматурглар асарлари таҳлил қилинган.
   «Шоирлар Худойимнинг эркатойлари...» Билмадим, буни ким тўқиб чиқарган, аммо шоирлар кўпинча ўзини эмас,  қалбини изтиробга солган абадий туйғуларни қаламга олган. Биз даҳо деб билган кўп ўзбек шоирлари Пушкин, Блок, Лорка таъсирида ўз ижодини юқорига кўтарган. Аммо ҳозир бизда Шавкат Раҳмон, Абдували Қутбиддин ёки Баҳром Рўзмуҳаммадга ўхшаб ёзаётган шоирлар кўп. Ва бу шеъриятдаги янгиланиш – инқилоб деб тушунадиганлар ҳам бор. Жаҳон шеъриятида 1890 йилларда бу йўналишлар эксперимент сифатида босиб ўтилган. Мендан кўпинча маҳорат мактаби Усталари нега классик адабиётимиздан узилиб қолганимиз ҳақида сўрашади. Шарқ афсоналари, шеъриятидан илҳомланиб яратилган фильмларни кўришимни айтишади. Бугунги замонавий шеъриятдаги ижод намуналари юқорига кўтарилишми ёки пасайиш – буни вақт кўрсатади, лекин неча юз йил олдин яратилган мумтоз адабиёт ҳали ҳам жаҳон китобхонларини зериктирмай келаётгани қизиқ. Айтмоқчисизки, ўчир овозингни, замонавий шеъриятимиз зўр – аммо нега қўшиқчилигимиз пўчоқ???  Сен нимани биласан, насримиз шедевр – лекин нега киноларимиз хонтахта???  
   Бу борада жаҳон тажрибаси қандай? Улар қандай қилиб ҳали ҳам шеърият сеҳрини ушлаб турибди? Қўшиғи, киноси билан дунёни ўзига қаратаяпти? Давлатдан, халқдан ҳеч нарса тиланмайди.

    Эй, халқ бўйнида турган шоирлар,
    Ўлманг, 
    ўлсангиз ибодатингиз, бола-чақангизни боққани каби сағана (ҳайкали)нгиз ҳам шу халқ пулига қўйилгайдир!..


Адиба УМИРОВА.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот