Абдували Ражабовга табрик


   Хонанда Абдували Ражабовни туғилган куни билан табриклаймиз! 
  Актёр, режиссёр ва сўз устаси - Санжар Шодиев постаковкачи-режиссёрлигида тасвирга олинган "Сени ўзим бой қиламан" деб номланган фильмда санъат оламининг шафқатсиз ўйинлари ҳаётий ва ҳаққоний тарзда очиб берилган. Абдували Ражабов мазкур фильмда бош рольни қойилмақом ижро этган. Айниқса, Онаизори ўлим тўшагида ётса-да тўй эгалари уни қўшиқ айтишга мажбур қилишлари юракни эзади. Афсуски, бундай воқеалар шоу-бизнес дунёсида рўй бериб турадиган аччиқ ҳақиқатлардан бири. Санъаткорлар оила аъзоларидан энг яқин кишилари касал бўлиб ётишса ҳам, ўз вазифаларини бажариш учун бемор ҳолида илҳақ бўлиб ётган инсонлари олдиларига ўз вақтида етиб бора олишмаслиги мумкин...
   Абдувалига соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз! Барча орзулари рўёбга чиқишига тилакдошмиз!










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот