Феруза Мустафоевага табрик


   Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри ва кино актрисаси – Феруза Мустафоевани таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
    Ферузага мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва ижодий ютуқлар тилаймиз!       
    
   Маълумот: Феруза Рустамовна Мустафоева 1991 йилнинг 28 август куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида туғилган.
     Маълумоти олий. 2012 йили Тошкент давлат Санъат институтининг «Театр ва кино актёрлиги» факультетини битирган.  
      Мазкур театрда 2012 йилдан буён ишлаб келмоқда.
    Феруза Мустафоева театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Осмондаги Ҳулкарим”да Сарвиноз, “Суперқайнона”да Гулчеҳра, “Осмонга сиғмаган қуш”да Намуна, “Меҳр нури”да -1-аёл ва Ойгул, “Олифта”да Саломат, “Антиқа совчилар”да Наргиза, “Тоҳир ва Зуҳра”да Моҳим, “Дилдаги доғ”да Лола, “Қобил ва Ҳобил”да Иқлима, Юлдуз ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.
   Феруза ўзининг театрдаги серқирра ижодий фаолияти билан бир қаторда экран санъатига ҳам муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. “Туташ тақдирлар”, “Қалдирғочлар яна қайтади”, “Опа-сингиллар”, “Нима учун” ва бошқа телесериалларда етакчи ролларни ижро этган.
    Актриса шунингдек, “Одноклассники”, “Иснод” каби фильмларда, “Меҳмонхона”, “Ёдгор”, “Олтин даврим”, “Бахтли оиламиз”, “Келин куёв” телесериалларида салмоқли роллар яратиш билан бир қаторда “Миллий” телеканалда “Тurist.uz” ва “Ширчой” кўрсатувларида бошловчилик фаолиятини юргизиб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот