Хумора Ихтиёровага табрик


    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, балетмейстер, таниқли раққоса, "Султона" миллий рақс студиясининг раҳбари ва педагог – Хумора Ихтиёровани таваллуд топган куни муносабати билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!
    Хуморага мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз! 

   Маълумот: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист – Хумора Ихтиёрова Ўзбекистон халқ артистлари – Маръям Ихтиёрова ва Бахтиёр Ихтиёровнинг қизи. 
   Хумора раҳбарлик қилаётган "Султона" миллий рақс студияси ўз фаолиятини 2007 йилнинг 7 Сентябрь кунидан бошлаган. 
   Миллий рақс студиясини тузишдан кўзланган асосий мақсад - ёш қизларни Ўзбекистондаги миллий рақсга ўргатиш, рақс тарихи, унинг асосчилари билан таништириш, маълумот бериш, миллий санъатимизни ривожлантиришга ҳисса қўшиш, буюк устозлар ўргатган таълимни ёш авлодга етказиш ва анъаналарни изчил давом эттириш, шунингдек, Ўзбекистондаги миллий маданий меросимизни қадрлаш ҳамда ҳурмат ҳиссини шакллантиришдан иборат.
   Студияга 4 ёшдан 10 ёшгача бўлган қизлар қабул қилинади. Таълим ёшга қараб тақсимланган гуруҳлар бўйича олиб борилади. Машғулотлар босқичма-босқич ўтказилади: гимнастика, тана ва оёқлар, қўлларнинг эгилувчанлигини ривожлантириш, сакрашлар, рақс сирлари, актёрлик ва саҳна маҳорати ва ҳоказо.
   "Султона" миллий рақс студияси пойтахтимиз ва Республикамизнинг бошқа шаҳарларидаги кўрик-танловлар, томошалар, концертларда иштирок этишади.
     Хумора Ихтиёрова Республика мусиқа ва санъат коллежида ҳам рақс санъатидан сабоқ бериб келмоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот