Анвар Азимовга табрик


   Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, таниқли киноактёр, устоз санъаткор - Анвар Азимовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Анвар Азимовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, келгусидаги ишларига улкан ривож тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Muzaffar.uz сайтининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Анвар Турсунович Азимов 1958 йилнинг 9 Март куни Бухоро шаҳрида туғилган. 
   1975 йил Бухоро шаҳридаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактабини тугатган.
   1976-78 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 
   1980 йилда Бухоро маданият техникумини тамомлаган.
   1981-1986 йилларда А. Н. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик институтининг “Драма театри режиссёри” йўналиши бўйича битирган.
   1980-1981 йилларда С. Айний номидаги Бухоро мусиқали драма театрида актёрлик вазифасида иш фаолиятини бошлаган.
   1986-1995 йилларда мазкур театрда саҳналаштирувчи режиссёр лавозимида ишлаган.
   1995-2000 йилларда Бухородаги театрнинг бош режиссёри сифатида фаолият юритган.
   2001 йилда “Ўзбекрақс” Миллий Бирлашмаси бош режиссёри бўлиб ишлаган.
   2008-2022 йилларда Тошкент Маданият коллежида “Режиссура” фани ўкитувчиси сифатида талабаларга дарс бериб, кўплаб шогирдларни етиштирган..
   Рус ва форс тилларини билади.
   Анвар Азимов “Буюк Темур”, “18 квадрат”, “Жасур”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, “Матонат”, “Чемпионлик орзуси”, “Таҳдид”, “Нотаниш қотил”, “Қўқон шамоли”, “Ҳаёт”, “101 рейс”, “Талваса”, "Орол менинг бахтим", "Пандемия" сингари кўплаб фильмларда турли ролларни маҳорат билан ижро этган. 
   Устоз санъаткор бошқа давлатларда ҳам роллар ўйнашга таклиф қилинган ва ўзига топширилган ролларни қойилмақом ўйнаган.
   Хусусан: "Ашк ва шамшир" (Тожикфильм), "Олтин олма" (Қозоқфильм), "Что бы выжить" (Россия), "Агония страха" (Россия), "Химик" (Россия), "Белый песок" (Россия), "Орёл и решка" (Россия), "Золото Бакрии" (Германия).
   У фильмлардан ташқари, "Лафз", "Одамлар орасида", "Қотил", "Тақдирлар", "Кўча", "Айрилиқ", "Она замин", "Қасос", "Зайнаб билан қолинг, бегим", "Оловли юрак" каби кўплаб сериалларда ҳам турли қиёфаларни гавдалантириб, томошабинлар эътибори ва эътирофига сазовор бўлган.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот