Шерзод Абдувалиевга табрик


    Ўзбек Миллий Академик драма театрининг актёри - Шерзод Абдувалиевни таваллуд топган айёми билан табриклаймиз.
  Шерзод Абдувалиевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий парвозлар тилаб қоламиз!

Камоли эҳтиром ила - Ўзбек Миллий Академик драма театрининг ижодий жамоаси.

   Маълумот: Шерзод Хабибулла ўғли Абдувалиев  Ўзбек Миллий Академик драма театрида 2009 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.
  Ш. Абдувалиев 2010 йилда Ўзбекистон Давлат санъат институти бакалаврлик дипломини олиб, 2012 йилда магистратурани битирган. 2009 йили Ўзбек Миллий академик драма театрига актёр сифатида ишга қабул қилинган. Мукофотланмаган. 
  Ш. Абдувалиев ўз ижодий фаолияти давомида 15 га яқин спектаклларда турфа образлар яратди. Ш. Абдувалиева театрда саҳналаштирилган "Ўзбекча рақс”да Кенжа ўғил, "Рустам”да Оқил, "Огоҳ бўлинг одамлар”да Милиция ходими, "Даҳшатли қудуқ”да Нодир, "Хасрат боғи”да Милиция ходими, "Тили асалим”да Куёв, "Имкон”да Сотувчи, "Омон бўлгин азизим”да кузатувчи, "Қумда севги жилолари”да Бозорқўм, "Қуёшни сен уйғотасан”да Хоким котиби, "Яраланган оққуш ноласи”да Шифокор, "Янги йли саргузаштлари”да Алвасти, "Ўткан кунлар”да Содиқбой, "Омад биз томон”да Йўлдошали, "Олтин калитча”да Базилио каби кўплаб роллар ижро этиб келмоқда. 










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:


Маълумот