Карим Мирходиевга табрик
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, икки карра “Олтин Ҳумо” миллий мукофоти соҳиби, кўплаб халқаро ва миллий кинофестиваллар ғолиби – Карим Мирходиевни таваллуд топган куни билан табриклаймиз!
Карим Мирходиевга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодига улкан зафарлар тилаймиз!
Маълумот: Карим Ҳусанович Мирходиев 1954 йилнинг 29 Июль куни Бухоро вилоятида туғилган.
Тошкент Театр ва рассомлик институтини тамомлагач, иш фаолиятини "Ёш гвардия" (ҳозирги Ўзбекистон давлат Драма театри)да бошлаган, кейинчалик "Илҳом" театрида фаолият юритган. Айни вақтда кинода фильмларда суратга тушиш баробарида "Турон" давлат ҳарбий театри ва "Дийдор" театр студиясида ҳам роллар ижро этиб келмоқда.
Карим Мирходиев кино мухлисларига "Чархпалак" сериали ва бошқа кўплаб фильмлардаги роллари билан яхши таниш.