Хуршида Арабшоевага табрик!


   Театр ва кино актрисаси – Хуршида Арабшоевани таваллуд топган куни билан чин қалбимиздан табриклаймиз!
   Хуршидага соғлик, оилавий тотувлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаймиз!

   Маълумот: Арабшоева Хуршида Тавфиқшо кизи 1991 йил 13 октябрь кунида Сирдарё вилоятининг Ховос шаҳрида туғилган. 2014 йил Ўзбекистон давлат Санъат ва маданият институтини тамомлаган. 
   Хуршида Арабшоева "Барон", "Эр бермоқ - жон бермоқ - 2", "Меросхўр", "Қора зарба", "Назира" каби бадиий фильмлар, "Қадам" сериали ва бошқа сериалларда турли ролларни ижро этган.
    "Дийдор" театр студиясида фаолият юритган. 
   Айни вақтда "Турон" давлат ҳарбий театри ва "Art House Hamsa" театр студиясида ишлаб келмоқда.










Изоҳлар 1
  1. Ҳар бир аёл , Аллоҳимнинг табаррук неьматидир, қизимиздаги истара, нозу- карашма, меҳр, шарм-ҳаё, ибо, нафосат ва зукко қараш фазилатларини берибди, ўйлайманки қизимиз, шу фазилатларни, айнан Аллоҳимнинг неьмат - ҳадяси ўлароқ бир умр авайлаб-асрайдилар деган умиддаман. Сизни Парвардигорим яратган кун билан чин қалбимдан табриклайман. Ижодий баркамолингиз ҳамиша ёрқин ва абадий бўлсин! Ҳусн-тароват, халоват, оила бирлиги, ижод чашмаси сизни безаб турсин, Аллоҳим сизни паноҳида асрасин! 

Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот