Хайрулла Иноғомовга табрик
Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг томошабинлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари, актёр - Хайрулла Иноғомовни таваллуд топган куни билан табриклаймиз. Хайрулла Иноғомовга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ижодий ва ижобий ютуқлар тилаб қоламиз!
Маълумот: Хайрулла Каюмович Иноғомов 1964 йилнинг 27 Июль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
Маълумоти олий. 1989 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган.
2001 йилдан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг директор ўринбосари лавозимида ишлаб келади. 1988 Ўзбек давлат драма театрида бош маъмур, 1990 йилдан директор ўринбосари, 1999 йилда директор бўлиб ишлаган.
Хайрулла Иноғомов ўзининг меҳнатсеварлиги, изланувчанлиги, ўз ишига масъулият билан ёндошиши қолаверса, эл-юрт учун холис ва ҳалол хизмат қилиб келаётганлиги учун халқимиз ва ижод аҳли орасида катта ҳурмат ва эътибор қозониб келмоқда. У театрда иш фаолияти давомида ўзининг серғайратлилиги, ташаббускорлиги ижодий ишларда ҳам ташаббус кўрсатиб, Исфандиёр асари, қўшиқлар матни муаллифи Тўра Мирзо, О. Комилжонов мусиқаси асосидаги муносиб умр йўлдоши танлаш, ҳаётнинг қийинчиликларига дош бериш, энг муҳими оила қуришда янглишмаслик ҳақидаги ахлоқий муаммоллар кўтарилган “Антиқа совчилар” мусиқали комедиясида бош қаҳрамон Иззат ролини ижро этиб келмоқда. Агар бу спектакль 3 йил вақт ичида 275 марта кўрсатилган бўлса, шундан 230 марта бош ролни Х. Иноғомов ижро этиб, унинг ташкилотчилик билан бир қаторда актёрлик қобилияти ҳам мавжуд эканлигини кўрсатди.
Бундан ташқари, Хайрулла Иноғомов телесериал ва новеллаларда ҳам роллар ўйнаб келмоқда.