Фарҳод Қурбоновга табрик


    Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театрининг директор ўринбосари – Фарҳод Қурбоновни таваллуд топган куни билан табриклаймиз.
    Фарҳод Қурбоновга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, ишларига улкан ривож тилаймиз!
    
    Маълумот: Фарҳод Муроджонович Қурбонов 1983 йилнинг 29 июлида Тошкент вилоят, Чиноз туманида таваллуд топган.
     Маълумоти олий. 2007 йили Тошкент давлат Санъат институтининг мусиқали драма факультетини битирган.  
Мазкур театрда 2007 йилдан буён ишлайди.
    Фарҳод Қурбонов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма-хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У жорий репертуардаги “Туяқуш-бояқиш”да Эчкибобо, “Топталган туйғу”да Эдик, “Гаровдаги муҳаббат”да савдогар, “Суперқайнона – 2”да Мардон, “Лайли ва Мажнун”да вазир, “Тоҳир ва Зуҳра”да Боҳир, “Ойонам-қайнонам”да Турсунбой, “Паривашга парвонаман”да Махсуд, “Синфдош”да қўриқчи, “Сохта малика”да лашкарбоши, “Африка гўзали”да Ҳожи Нўъмон, “Хонума хонум”да Микич, “Меҳр нури”да Комил, “Қобил ила Хобил”да Одам ато ва бошқа спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.
     Шунингдек, телеэкранларимиз орқали намойиш этиладиган “Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Бир қадам” рукнида олинган видеофильмларда, “Зиё” студиясининг сериалларида ҳам роллар ўйнамоқда.










Гость, изоҳ қолдирасизми?
Имя:*
E-Mail:



Маълумот